Кафедра ҳақида

Хайдар Рузимурадов Новости Add comments

Алгебра ва сонлар назарияси кафедраси 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, унга доцентлар Р.Искандаров, М.С. Собиров, А.А. Амонов, Г.Эргашевлар раҳбарлик қилиб келишган. Алгебра ва сонлар назарияси кафедрасида турли йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби проф. Романов Н.Т, доц. Басков Б.М., доц.Ибрагимов М.И, доц.Шахова Л.В. проф. Зыков А.А., проф. Б.Ф.Скубенко, проф. Х.Н.Нарзуллаев, К.Б.Бакиев, катта ўқитувчилар Ю.Шарипов., А.С.Пен, доц. Акрамов Ў.А., доц. Жўраев Ю.Й., доц. Ф.Шариповлар фаолият кўрсатишган.
Геометрия кафедраси 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, унга проф. Э-А.Хатипов (1986 йилгача), проф. А.Р. Ортиқов, кат.ўқит. Т. Темировлар раҳбарлик қилишди. Геометрия кафедрасида турли йилларда доц. Амиров М.А., доц. Х.М. Шодиев, катта ўқитувчилар Р.С.Шарипова, З.А. Пашаев, Х.А.Насимов, Н.Рахматуллаева, физика-математика фанлари номзодлари С. Раҳматов, Н. Худойназаровлар фаолият кўрсатишган.
1994 йилда бу кафедралар бирлаштирилиб алгебра ва геометрия кафедраси деб номланди ва унга 1996 йилгача проф. А.Р. Ортиқов, 1996 йилдан 2010 йилгача проф. А.С. Солеев, 2010 йилдан 2015 йилгача доц. Х.Х.Рўзимурадовлар кафедрага раҳбарлик қилишган, 2015 йил январь ойидан бошлаб доц. Ғ.А. Хасанов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Кафедра илмий салоҳияти қуйидаги илмий мактаблар фаолиятлари билан боғлиқдир.
Николай Павлович Романов 1944 йилда Томск Давлат университетидан таклиф этилган бўлиб, у ўз атрофига ёш олимларни жалб этди ва математиканинг қуйидаги йўналишлари бўйича изланишлар олиб борди: сонларнинг аналитик ва аддитив назарияси, оператор дзета функция назарияси, сонлар назарияси ва гильберт фазоси, дискрет ўзгарувчи комплекс функциялар назарияси. Шу йўналишлар бўйича 11 нафар фан номзодлари тайёрланди. Жумладан, доц. М.С. Собиров, Х.А.Абдуллаев, Х.Н. Нарзуллаев, И.Я. Касара, Г.Ф. Корсаков, М.А. Субханкулов, Н.Х. Тешабоевалар шулар жумласидандир.
Самарқанд университетида геометрия соҳасида педагог кадрларни тайёрлашда 1944 йилда Самарқандга таклиф этилган профессор Ахмед Эмир-Асан Хатиповнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Проф. А.Э.- А. Хатипов геометриянинг ҳар хил бўлимларидан дарсликлар ёзиш билан бирга Ўрта Осиёда ўрта аср математикаси тарихи бўйича самарали меҳнат қилди. Унинг бу мавзуда ёзган илмий ишлари ўрта аср шарқ олимларининг математикага оид ишлари билан кенг оммани таништиришда муҳим роль ўйнади.
Кафедранинг илмий фаолиятида Санкт-Петербурглик олим Б.Ф. Скубенконинг ҳам хизматлари катта. Б.Ф. Скубенко ўз шогирдлари билан сонларнинг геометрик назарияси бўйича тадқиқотлар олиб бориб, Самарқандда сонлар геометрияси бўйича ўзига хос илмий мактаб яратди. Бу йўналишдаги илмий тадқиқотларга проф. Х.Н. Нарзуллаев раҳбарлик қилиб келди. Бу илмий мактаб асосчилари ташаббуси билан 1972 йилда СамДУда сонлар назариясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Илмий изланишларни шу йўналиш бўйича давом эттириб кафедра аъзоларидан А. Истамов, Н.Ахмедов, Х. Х.Мухсинов, У.А. Акрамов А.Хуррамов, Х.Х.Рўзимурадовлар номзодлик диссертацияларини ёқладилар. Х.Н. Нарзуллаев эса 1993 йилда докторлик диссертациясини ёқлади.
Москвалик проф. А.Д. Брюно илмий мактабининг даражали геометрия йўналиши бўйича проф. А. Солеев бир гуруҳ ёш олимлар билан илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Шу йўналишда Самарқанд илмий мактаби яратилиб, унинг асосчилари ташаббуси билан Самарқандда учтаа халқаро конференция ўтказилди (ICSТM-1996, CASC-2000, SMR2150-2009). Бу илмий мактабнинг актив аъзолари сифатида проф. И.Икромов, доцентлар У.Х. Нарзуллаев Х.Х.Рўзимуродовларни келтириш мумкин. Бу илмий мактаб асосида кафедра қошида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадиган “Алгебра ва анализнинг ночизиқли муаммоларини тадқиқ этишда даражали геометрия ва компьютер алгебраси методларини ривожлантириш” мавзусида илмий лаборатория фаолият кўрсатмоқда.

Comments are closed.

WP Theme & Icons by N.Design Studio
Entries RSS Comments RSS Log in